Ўзб  /  O'z  /  Рус  /  Eng
Тошкент шаҳар мактабгача таълим бўлими
37-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими

Чилонзор туман “Тирсакобод” махалласида жойлашган 37-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг қуввати 60 ўринга мўлжалланган бўлиб МТТ холати таъмирга мухтож холатга келиб қоганлиги сабабли фаолияти тўхтатилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3822-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 37-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти “Инвестиция” давлат дастурига киритилди хамда бино тўлиқ қайтадан қурилди.
Хозирдаги МТТ қуввати 240 ўринга мўлжалланган бўлиб 37-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг қайта қурилиши учун Республика бюджети маблағлари хисобидан 8 млрд 500 млн.сўм маблағ ажратилди. Бугунги кунда қурилиш таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб Чилонзор туман мактабгача таълим бўлими тасарруфига олинди.


Изоҳ қолдириш

Йил дастури
2021
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда