Ўзб  /  O'z  /  Рус  /  Eng
Тошкент шаҳар мактабгача таълим бўлими
Олмазор туманидаги 118-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Олмазор туман “Хончарбог” маҳалласида жойлашган 118-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мослаштирилган бино 1954 йилда қурилган, 3 та гуруҳдан иборат, 3 та гурух фаолият юритади, қуввати 60 ўринга мўжалланган, умумий ер майдони 622 м\кв ташкил этган эди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-4067-сонли қарорига асосан “ORGINAL PROEKT” лойихалаш ташкилотининг лойихаси асосида “Beznez Fayz qurilish tamir servis” MCHJ пудрат ташкилоти томонидан 118 -сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиш ишлари тугатилган. Қурилиш ишлари учун ажратилган маблағ 6 млрд. 442 млн. сўмни ташкил этади.

Ташкилот 3 қаватли замонавий турдаги, барча замон талабларига мос равишда қуриб битказилди. Ташкилот қуввати 300 ўринли, 10 та гурухдан иборат, шундан 8 та умумий гурух, 1 та қисқа муддатли гурух, 1 та мажбурий таълим гуруҳи мавжуд. Ташкилотда яна методист, психолог, дефектолог, мусиқа хонаси, спорт зали, алоҳида овқатлантириш хоналаридан иборат. Хар бир хона хозирги давр талаб “Илк қадам” давлат дастури асосида жихозланган. Гуруҳдаги жихозлар “Илк қадам” давлат дастури асосида ва давлат стандартларига мос равишда 5 та марказда ишлаш учун қулай, жихозлар енгил, болалар соғлиқларига зарар етказмайдиган табиий экологик тоза материаллардан ишлаб чиқилган. Ташкилот биносининг табиий ва сунъий ёритиш мосламалари етарли даражада жихозланган, замонавий инфраструктура тизимига мос равишда ҳгурухларнинг пол қисмларига иситиш тизими ўрнатилган. Ташкилотнинг оқава сув марказлашган тизимга уланган.


Изоҳ қолдириш

Йил дастури
2021
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда