banner

OpenEMIS Ахборот тизими

OpenEMIS Core

   

  • Мехмонлар сони:10,283
  • Рўйхатдан ўтганлар:2
  • Рўйхатдан ўтмаганлар:2
  • Сахифалар сони71

    2019 йил биринчи чораги

    ×

    Error message

    Notice: Undefined offset: 1 in counter_get_browser() (line 70 of /home/tshmtbbu/public_html/sites/all/modules/counter/counter.lib.inc).

    Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан Мактабгача таълим тизимидиги 2019 йил биринчи чорагида амалга оширилган ишлар

    Хусусан жорий йил бошида Тошкент шаҳридаги 3-7 ёшли 160301 нафар жами болаларнинг 74,9%  мактабгача таълим тизимига қамраб олинган эди. Биринчи чорак якунига келиб ушбу кўрсатгич 82.07% га етди. Шунингдек, Мирзо Улуғбек тумани 324-сонли, Миробод тумани 34-сонли, Олмазор тумани 88-сонли ва Яккасарой тумани 369-сонли инклюзив таълимга мулжалланган    мактабгача таълим муассасалари янгидан  ўз фаолиятини йўлга қўйди.

    Бундан ташқари 2018 йил “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида таъмирга тушган. Шайхонтоҳур туманида 1960-йилда қурилган ва шу кунга қадар мукаммал таъмирланмаган 241-сонли мактабгача таълим муассасаси эндиликда таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди. Ушбу муассасада замонавий таълим-тарбия олиши учун барча зарур шарт-шароит яратилган ва 150 нафар ўғил-қизни қабул қилади.

    Сергели тумани “Халқобод” маҳалласидаги 564-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳам каъпитал таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди. Ушбу муассаса 110 ўринга мўлжалланган.

    Ҳар иккала муассаса ҳам ўйин майдончалари, мусиқа ва спорт заллари зарур қўлланма ҳамда кўргазмали воситалар билан таъминланган.

    Мактабгача таълим тизимида соғлом ва хавфсиз овқатлантиришнинг янги усули “Аутсорсинг” тизимида фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасалар сони 66 та етказилди.

    Биринчи чоракда нодавлат мактабгача таълим муассасаларини роли ошириш мақсадида Олмазор ва Сергели туманларида Давлат хусусий шерекчилик асосида 2 та ҳамда қўшимча 37 та хусусий нодавлат мактабгача таълим муассасалари хам фаолиятини йўлга қўйди.

    Мактабгача таълим муассасаларида таълим тарбияни жараёнини амалда самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш мақсадида туманларда бир чорак мобайнида янги педагогик технологияларни қуллаган ҳолда 20 дан ошиқ ўқув ва амалий семинарлар ўтказилди.

    Шунингдек, фуқаролар томонидан тўшган таклифлар, мурожаатлар ва шикоятларни ўз вақтида ечимини топиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ўтказилди. Фуқароларни қийнаб келаётган ечимлар қонуний хал қилинди.

    Мактабгача таълим тизимида ахборот технология ва коммуникацияларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган Мактабгача таълимни бошқаришининг ахборотлашган (EMIS) тизимида давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларига оид маълумотлар ўз вақтида тўлиқ жойлаштириб бориш учун барча туманларда амалий семинарлар ташкил этилди ва натижа мактабгача таълим муассасалари томонидан маъулумотлар киритиб борилмоқда.  

    Яна шуни алохида таъкидлаб ўтиш керакки барча мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларга домий равишда мавзуга оида тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Жумладан алломаларнинг тўғилган кунлари, байрамлар соха эгалари кунларига оид тадбирлар кутаринки руҳда ўтказилиб келинмоқда.