banner

OpenEMIS Ахборот тизими

OpenEMIS Core

   

  • Мехмонлар сони:8,682
  • Рўйхатдан ўтганлар:2
  • Рўйхатдан ўтмаганлар:2
  • Сахифалар сони71

    DIQQAT E'LON

    ×

    Error message

    Notice: Undefined offset: 1 in counter_get_browser() (line 70 of /home/tshmtbbu/public_html/sites/all/modules/counter/counter.lib.inc).

    ДИҚҚАТ ЭЪЛОН

    Ҳурматли корхона, ташкилот, муассаса  раҳбарлари ва тадбиркорлар Тошкент шаҳрининг Миробод ва Чилонзор туманларидаги мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича Танлов эълон қилади.

    Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261 сонли қарори асосида амалга оширилади. 

    Танловда иштирок этиш учун умумий овқатлантириш корхоналари қуйдаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши талаб этилади:
    1. Бюджетдан қарздорлиги бор йўқлиги тўғрисида маълумот;
    2. Банкдан айланма маблағлари тўғрисида маълумот;
    3. Корхонанинг балансида (бино иншооти, авто машинлари, санитария талабларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган машиналари, ишлаб чиқариш жихозлари) агар ижарада бўлса ижара шартномаси;
    4. Корхонанинг куз-қиш мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилишга имконияти (омборлар ва совутгичли сиғимлари) мавжудлиги;
    5. Корхонанинг озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган омборхонаси, гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотларини сақлаш учун совутгичлар билан таъминланганлиги;
    6. Мактабгача таълим муассасасида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан лойиҳавий таклиф. Бунда аутсорсинг усулида шу кунгача фаолият юритиб келаётган бўлса қилинган ишлар бўйича тақдимот, агар аутсорсинг усулида фаолият юритмаган бўлса келажакда қилинадиган ишлар бўйича истиқболли режа тақдимоти. Тақдим этилган маълумотлар хаққонийлиги комиссия томонидан ўрганиб чиқилади;
    7. Таомлар тайёрлаш технологияси бўйича мутахассислар (умумий овқатлантиришни ташкил этиш бўйича инженер технолог, диетолог) мавжудлиги, 3-7 ёшли тарбияланувчиларга мўлжалланган 10 кунлик намунавий таомнома ва таомномада келтирилган таомлар технологик харитаси мавжудлиги;
    8. Ошпазлар малака разрядлари сони (энг камида 3 разрядли) билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотлар;
    9. Умумий овқатлантиришни ташкил этиш бўйича инженер технолог, диетолог ҳамда ошпазлар корхонда фаолият юритишини тасдиқловчи ҳужжатлар (буйруқ дафтари, буйруқдан кўчирма);
    10. Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилинишини таъминлаш бўйича белгиланган тадбирлари;
    11. Лотда белгиланган мактабгача таълим муассасаларидаги тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб, уларни овқатлантириш учун бир ойлик ҳаражатлар (бизнес режа);
    12. Ошхона ва ошхона жиҳозларини таъмирлаш, майда инвентарлар, ошпазлар униформаси, ошхонада ишлатиладиган зарарсизлантириш ва ювиш воситалари учун харажатлар сметаси.

    Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот бўлаётган, мол-мулки хатланган даъвогарларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
    Корхоналар тақдимотида болалар таомлари тақдимоти, ошпазларнинг униформалари, ошпазларнинг таом тайёрлаш технологияси бўйича билимлари алоҳида баҳоланади.
    Танловда қатнашиш учун таклифлар 2019 йилнинг 1-10 июль кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўлимида қабул қилинади (белгиланган муддатда берилмаган таклифлар инобатга олинмайди).
    Танлов Мактабгача таълим вазирлигининг Мажлислар залида 2019 йил 12-15 июль кунлари Танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

    Танловга оид маълумотлар ёки қўшимча саволлар бўлса қўийдаги манзилда Тошкент шахри, Амир Темур кўчаси, 62-уй.
    Телефон: (99871) 235-47-35.
    Электрон манзил: autsorsing@mdo.uz
    Веб саҳифа манзили: www.mdo.uz
    Танловга тақдим этилган объектлар номи, жойлашган ери, сони ва тавсифи ҳақидаги қўшимча маълумотларни www.mdo.uz  ва tshmtbb.uz веб саҳифасидан олишингиз мумкин.

    Қўшимча маълумот учун: Чилонзор аутсорсинг

                                          Миробод аутсорсинг

     

    танлов