banner

OpenEMIS Ахборот тизими

OpenEMIS Core

   

  • Мехмонлар сони:12,221
  • Рўйхатдан ўтганлар:2
  • Рўйхатдан ўтмаганлар:2
  • Сахифалар сони77

    “Қувонч улашайлик”

    ×

    Error message

    Notice: Undefined offset: 1 in counter_get_browser() (line 70 of /home/tshmtbbu/public_html/sites/all/modules/counter/counter.lib.inc).

             Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотларида Мехр саховат куни муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтди.

         “Ногиронлар жамиятимиз ривожланишида муҳим ўрин эгаллайдилар, улар жамиятимиз ҳаётида янада фаолроқ иштирок этишига тўсиқлик қилаётган омилларни четлаштираолсак, улар жамиятимизнинг юксалишига янада кўпроқ ҳисса қўша олишига имкон яратган бўламиз. Бутун дунёда бир миллиарддан ортиқ ногирон яшаётганини инобатга олсак, мазкур вазифа қанчалик долзарблигини англаймиз.”  БМТнинг Халқаро Ногиронлар куни ҳар йили 3 декабрда нишонланиб, бутун дунё бўйлаб ногиронларни қўллаб-қувватлашга бағишланган тадбирлар ўтказилади.

     

    Мазкур кунни нишонлашдан асосий мақсад жамиятни ногиронлар дуч келаётган муаммоларни янада яхшироқ тушунишга, ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қадр-қиммати, ҳуқуқларини ҳимоялаш, турмуш шароитларини яхшилашга чақиришдан иборат. Шунингдек, мазкур сана ногиронлар жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида янада фаолроқ иштирок этиши бутун жамиятимизнинг юксалишига ижобий таъсир кўрсатишини англаб олишга ёрдам беради.

     

    - Бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни БМТнинг Халқаро Ногиронлар куни ҳар йили 3 декабрда нишонланиб, бутун дунё бўйлаб ногиронларни қўллаб-қувватлашга бағишланган тадбирлар ўтказилади.

     

    - Барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади

     

    - Мазкур сананинг нишонланишида барча томонлар, хусусан ҳукумат, БМТ агентликлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари, ногиронлар уюшмалари қатнашиб, ногиронларнинг жамиятимиздаги иштирокини янада фаолроқ этиш билан боғлиқ барча масалалар ёритилади ҳамда ногирон инсонлар турли дастур ва лойиҳаларда иштирок этиш имкониятлари кенгаяди

     

    - Ушбу кунни нишонлашдан асосий мақсадлардан бири бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

     

    Халқаро Ногиронлар кунини нишонлашда таълим муассасалари, турли ташкилотлар, бутун жамоатчилик иштирокида кенг кўламдаги тадбирлар ўтказилади.

     

     Мазкур кунда БМТ ташаббуси билан ногиронлар иштирокида рассомлик ва мусиқа соҳаларидаги танловлар, кўргазмалар, конференция ва семинарлар ташкиллаштирилади. Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

     

    Буни 1 декабрь куни Ўзбекистон Президенти томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг имзоланганида кўриш мумкин. Ушбу фармонда авваллари ногиронларни камситиш сифатида ишлатилган “ногирон” сўзи ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс” иборасининг қўлланилиши белгиланган.

     

    Бундан ташқари, ушбу фармонда ногиронлиги бўлган шахсларга қулайлик яратиш учун жамоат транспортини пандуслар, алоҳида жойлар билан, бекатлар ва маршрутларни эшиттирувчи, электрон маълумотлар таблолари каби махсус воситалар билан жиҳозлаш, улардан эркин фойдаланишни босқичма-босқич таъминлаш бўйича жойларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси ва мослашуви самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

     

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳам ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида турли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

     

    Ушбу савобли ишлар “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбирлар  амалга оширилмоқдади.

     

    Тошкент шаҳар Яшнобод тумани мактабгача таълим бўлимининг  “ Кўзмунчоқ ” номли 272-сонли Кўптармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида 3 декабр “ Халқаро ногиронлар” куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

                Ундан ташқари Юнусобод тумани 560-Кўптармокли ихтисослаштрилган давлат мактабгача талим ташкилотида Мехр саховат куни муносабати билан “Қувонч улашайлик”  байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда  " Ёш тамошабинлар театри”,  Низомий номидаги ТДПУ нинг Дефектология бўлими талабалари, Хамкор ташкилотлардан ERIIL Халқаро  нефтсервис ташкилоти қатнашдилар. Болаларга совғалар улашилди.Тадбирда туман хокимияти матбуоти вакллари иштирок этдилар.

             Шунингдек, Юнусобод тумани 480-Кўптармокли ихтисослаштрилган давлат мактабгача талим ташкилотида Мехр саховат куни муносабати билан “ Биз хеч кимдан кам  эмасмиз , кам булмаймиз”  байрам тадбири бўлиб ўтди.  Хомийлар томонидан совғалар таркатилди.

     

     

    Эълонлар

    Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси Инвестиция дастури асосида таъмирланаётган мактабгача таълим ташкилотларига мебель ва маиший техника жиҳозлари, ўқув адабиётлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш мақсадида танлов савдоларини  ўтказилишини эълон қилади.

     

     

    Фойдали манбалар

    Ўзбекистон Республикаси Президентнинг матбуот хизмати 
    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сенати
    Ягона интерактив давлат хизматлари портали
      Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги
      Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
      EMIS UZBEKISTAN