Ўзб  /  O'z  /  Рус  /  Eng
Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси
Ишонч телефони

Тошкент шаҳар Мактабга таълим бош бошқармасининг “ишонч телефони” (71)235-47-99

Махсус “ишонч телефони” орқали қўнғироқларни қабул қилиш қоидалари

Махсус ишонч телефонининг асосий мақсади бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг Тошкент шаҳар Мактабгача таълим тизимига оид Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва ички меърий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилмасликлари юзасидан қилган мурожаатларини Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сон қонунига мувофиқ қабул қилиш ва кўриб чиқишдир.

Жисмоний ва юридик шахслар махсус “ишонч телефонига” мурожаат қилганда, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, юридик шахснинг номи, жавоб юбориладиган почта манзили ва алоқа учун алоқа телефон рақами, шунингдек хабарнинг мазмун-моҳияти тўғрисидаги маълумотни тақдим этишлари шарт.

Хабарларнинг конфиденциаллиги кафолатланади!

Махсус “ишонч телефонида” хабарларни қабул қилиш вақти

Махсус “ишонч телефони” орқали қўнғироқларни қабул қилиш ҳафтанинг душанбадан-жума кунига қадар соат 9:00 дан 18:00 га қадар. Тушлик вақти (13:00-14:00) бундан мустасно.

Эътибор беринг!

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддасига биноан ёлғон хабар бериш, яъни жиноят тўғрисида била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

Йил дастури
2021
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда