Ўзб  /  O'z  /  Рус  /  Eng
Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси
Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларини ўртасида “Шахмат” мусобақасининг шаҳар босқичи ўтказилди.

“Шахмат” мусобақасининг шахар босқичида ҳар бир тумандан давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларидан ғолиб бўлган 1 нафар ўғил бола ва 1 нафар қиз болалар, жами 24 нафар тарбияланувчи болажонлар иштирок этишди.

Шунингдек “Шахмат” мусобақасининг шахар босқичида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг таълим жараёни сифатини таъминлаш ва инновацион педагогик технологияларни жорий этиш бўлими бошлиғи ўринбосари Б.М.Ахмедов, ушбу бўлимнинг бош мутахассиси Н.Р.Душаевалар ҳамда Шайхонтохур тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мурабийи, шахмат бўйича гросмейстер Х.У.Махмудовлар иштирок этиб, жараёнга холис ҳакамлик қилишди.

Мусобақа жараёни нафақат иштирокчиларга балким мехмонлар ҳамда қўллаб қувватловчи устоз-педагоглар, болажонлар учун ҳам қизиқарли ташкил қилинди. Тадбирда турли кўнгилочар томошалар ташкил қилинди, жумладан цирк атракционлари, эртак қаҳрамонлари, рассомлар, мусиқа рахбарлари болажонларни завқланишлари учун хизмат қилишди.

Тошкент шахар мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан 2021 йил 15 июн кунида Мирзо Улуғбек номли марказий истирохат боғида ташкил қилинган “Шахмат” мусобақасининг шахар босқичида фахрли 1 ўринга қиз болалар орасидан Мирзо Улуғбек тумани 419-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Ҳуснитдинова Ҳуснора, 2- ўринга Яшнобод тумани 237-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Абдусаматова Эъзоза, 3- ўринга Яккасарой тумани 300-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Шагитова Софиялар муносиб топилди.

“Шахмат” мусобақасининг шахар босқичида фахрли 1 ўринга ўғил болалар орасидан Юнусобод тумани 154-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Обиджонов Мухаммадқодир, 2- ўринга Сергели тумани 599-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Қодиров Аҳрорбек, 3- ўринга Яшнобод тумани 405-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Абдуллаев Имронлар муносиб топилиб, фахрли биринчи ўринни олган болажонларимиз “Шахмат ” мусобақасининг Республика босқичи “Ўзбекистон биринчили” га йўлланма олишди. Тадбирда қатнашган барча болажонларимиз Мактабгача таълим бош бошқармаси  томонидан муносиб тақдирландилар.

шахмат шахмат2


Йил дастури
2021
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда