Тошкент шахар мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан "Замонавий усуллар орқали мактабгача таълим сифатини таъминлаш" мавзусида онлайн август конференсияси ўтказилди.

2021 йил 25 август куни Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасида "Замонавий усуллар орқали мактабгача таълим сифатини таъминлаш" мавзусида онлайн август конференсияси бўлиб ўтди. Конференсияда дастлаб бош бошқарма бошлиғи в.v.б Н.X.Фазилджанова томонидан 2020-2021 ўқув йили сарҳисоби ва 2021-2022 ўқув йили учун Тошкент шаҳрида мактабгача таълимнинг асосий йиллик вазифалари билан таништириб ўтилди.

Август конференсиясида Учтепа, Шайхонтохур, Юнусобод ва Яшнобод туманлари мудирларининг хисоботлари ешитилди. Конференсия якунида 2020-2021 ўқув йили натижаларига кўра, мактабгача таълим соҳасида фаолият юритаётган бир гуруҳ педагоглар бошқарманинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.